Денайер Азиз Ғаниевнинг жамоадошига айланди

Sherzod Nurmatov
29 сен 2022
Бельгиялик ҳимоячи Жейсон Денайер БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клуби билан шартнома имзолади.

Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Жейсон Денайер "Шабаб Ал Аҳли"га ўтди. Амирликлар клуби расмий сайти 27 ёшли футболчининг трансфери ҳақида маълум қилди.

Денайер "Лион" билан шартномаси якунлангач, 1 июлдан бери эркин агент мақомига эга эди.

Қишда бельгиялик ҳимоячига "Спартак" ҳам қизиқиш билдирганди, бироқ ўшанда томонлар келишувга эриша олишмаган.

Эслатиб ўтамиз, икки кун олдин Денайер Ғаниевнинг жамоадошига айланиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Get French Football News