Де Йонг "Барселона"дан кетадими?!

Alisher
11 май 2024, 21:55
"Барселона" Френки де Йонгни сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Каталонияликлар шартномаси 2026 йилда якунига етадиган хавбекка 2023 йилнинг октябридаёқ битимни узайтиришни таклиф қилишганди. Унда маош ошиши кўзда тутилмаган.

Нидерландиялик ҳозирча таклифга умуман муносабат билдирмади. У кутмоқда.

Агар де Йонг шартномани узайтиришни хоҳламаса, "Барселона" уни сотишга уриниб кўради. Эҳтимолий харидорлар орасида "Бавария" ва АПЛ клублари бор.

Қайд этиш керакки, ярим ҳимоячи "кўк-анорранглилар"дан кетишни хоҳламаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›