

"Жозе ва "Манчестер Юнайтед"нинг ўйин фалсафаси бир-бирига тўғри келади. Бу жамоа ва ушбу мутахассис фақат ғалаба учун қайғуришади. Ўйлашимча, Моуриньо қўл остида биз янада кучли жамоага айланамиз. Шартнома бўйича мен яна уч йил шу ерда қоламан. МЮ билан чемпионликни қўлга киритишни истардим. Англия кубоги бу бошланиши деб ўйлайман. Чунки "Манчестер Юнайтед" олдида доимо юқори вазифалар қўйилади", - дейди Де Хеа.



