Де Хеа "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини узайтиради

Aslanov Jasurbek
23 фев 2018, 13:54
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеа тез орада клуб билан шартномасини узайтириши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, томонлар ҳафталик маоши 250 минг евро бўлган шартномани узайтириш борасида музокара ўтказишмоқда. Де Хеанинг амалдаги келишуви 2019 йилнинг ёзида якунига етади ва бир йилга узайтириш имконияти мавжуд. "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти дарвозабон билан янги шартнома камида 2020/21 мавсум охиригача бўлишини истамоқда. Вазиятни "Реал" клуби кузатиб боряпти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Times