UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  2 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  13 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  4 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  7 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1

Де Хеа, жароҳатлар, "Сити" ва "Юнайтед" ўртасидаги фарқ ҳақида - Сульшер дербидан олдинги матбуот анжуманида қатнашди Янгиликлар

Де Хеа, жароҳатлар, "Сити" ва "Юнайтед" ўртасидаги фарқ ҳақида - Сульшер дербидан олдинги матбуот анжуманида қатнашди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди.

Де Хеа ҳақида

"Ота бўлганингизда ҳаётингиздаги энг ажойиб ҳиссиётларни ҳис қиласиз. Унга вақт бераман ва кейинчалик бемалол қайтиши мумкин бўлади. Бу мавзу муҳокама қилинмаслиги учун бизга Испанияга учиб кетаётганлигини айтиб қўйди. Унинг қачон қайтишини билмайман, аммо бу узоқ давом этмайди.

Ҳа, қайтгандан кейин Давид карантин қоидаларига амал қилиши керак бўлади ва уни яна кутишга мажбур бўламиз. Ҳа, уни биз қўйиб юбордик, энди эса тезроқ қайтишини истаймиз.

Дин "Кристал Пэлас"га қарши яхши ўйин ўтказди ва энди у сабрсизлик билан бугунги ўйинни кутмоқда. Лига Кубогида у бундай ўйинларда қатнашиб бўлган".

Жароҳатлар ҳақида

"Баҳсгача яна бир-икки нафар футболчимизнинг сафга қайтишини кутяпмиз. "Кристал Пэлас"га қарши баҳсни ўтказиб юборган футболчилар борасида бирор нима дея олмайман. Агарда кимдир таркибга қайтмаса, яна шундай таркиб билан ўйнашимиз мумкин.

Виктор билан барчаси жойида. Ўтган баҳсда у захира ўриндиғида бўлганди. Бироқ Поль ўйинга тайёр бўлади, деб ўйламайман"

"Сити" ва "Юнайтед" ўртасидаги фарқ ҳақида

"Бу борада хавотирга тушмаяпман. Чунки "Манчестер Юнайтед"даги ишларни назорат қила оламан. Жамоалар ўртасида фарқ жуда катта. Айни дамда улар биздан юқорида бўлиб туришибди.

АПЛда сен ғалабага лойиқ бўлмасанг, рақиблар хато қилишмайди. Бундай ўйинларга ижобий кайфият билан қараш керак. Ҳар бир ўйинда биз рақибларга жуда катта прессинг қўллаяпмиз. 3-4 ҳафта олдин ҳимояда муаммолар бор эди, ҳозир эса гол уришга қийналяпмиз".

Катта ўйинларга эътибор ҳақида

"Бу ҳолатни кўриб чиқдик. Ҳар бир ўйинда прессингга юқори эътибор қаратяпмиз. Ўтган мавсумда эса қарши ҳужумларни афзал кўргандик. Ушбу мавсумда эса буларга бироз ижобий ёндашяпмиз. Аммо ўйинлар оғир ўтмоқда.

Ёмон жисмоний ҳолат ҳақида

"Бу ҳар бир футболчига бериладиган савол. Голсиз ҳафта ўтказдик. Аммо сиз айтганчалик ёмон ҳолатда эмасмиз. "Саутгемптон"га 9та, "Реал Сосьедад"га 4та гол урдик.

Футболчиларнинг ҳолати ёмон деган фикрга қўшилмайман. Ўтган 0:0 ҳисобидаги уч ўйинда футболчилар ёнишмади. Бироқ футболчиларнинг ҳолати унчалик ёмон эмас".

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика