

Маълумотларга кўра, эркин агент мақомида бўлиб турган дарвозабон "Ньюкасл" футболчисига айланиш таклифини кўриб чиқишга тайёр. Ник Поуп жароҳат олгани туфайли жамоа устозига сифатли посбон керак.
Бош мураббий Эдди Хау ҳозирча бир қарорга келгани йўқ, аммо испаниялик музокараларга тайёр.
Айни дамда "Ньюкасл" устози иккинчи дарвозабон Мартин Дубравкага имконият бериш ҳақида ўйлаб қолган.
Де Хеа "Манчестер Юнайтед"ни тарк этганидан сўнг жамоасиз қолган.



