

"Рома" устози Даниэле Де Росси клуб ҳимоячи Марио Эрмосо билан шартнома имзолаганини тасдиқлади.
"Биз янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзоладик, лекин унинг кимлигини айта олмайман. Майли, айта қолай: Марио Эрмосо!"
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Крис Смоллинг "Рома"ни тарк этиши ҳақида хабар бергандик.



