Де Лигт: "Келажагимни Райола ҳал қилади"
30 мар 2019 14:55
Янгиликлар
Де Лигт: "Келажагимни Райола ҳал қилади"
"Аякс" ҳимоячиси Матейс де Лигтнинг сўзларига кўра, унинг спортдаги келажаги билан агент Мино Райола шуғулланади.
"Ювентус"га ўтиш? Ҳамма нарса бўлиши мумкин, аммо бошқа клублар ҳам бор. Айни дамда "Аякс" футболчисиман. Келажагимни Мино Райола ҳал қилади" - дейди де Лигт.
Олдинроқ, голландиялик ҳимоячи хизматларига "Бавария", "Барселона", "Ювентус" ва ПСЖ қизиқиш билдираётгани эълон қилинган эди.
Де Лигт 2016 йилдан бери "Аякс" шарафини ҳимоя қилади. Жорий мавсум у Амстердам жамоаси сафида 25та учрашув ўтказиб, 2та гол урди ва 1та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар