Де Бур: "Барселона" футболчиси бўлиш учун Эриксенда ҳамма нарса бор"

Aslanov Jasurbek
26 апр 2017, 18:14
Голландиялик мутахассис Франк де Бурнинг фикрича, "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен "Барселона" сафида ўйнашга тайёр.

"Эриксен фаолиятини жуда яхши ўтказиши мумкин. Аввал "Аякс", кейин "Тоттенхэм" ва энг юқори даража. У кейинги қадамни ташлашга тайёр. "Барселона"да ўйнаш учун унда ҳамма нарса бор. У майдонни кўра олади ва икки оёғи билан зарба беради" - дейди де Бур.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Ekstra Bladet