Де Брюйне кўпроқ вақт қўшиш ғоясини танқид қилди

Sherzod Nurmatov
8 авг 2023, 10:50
Бельгияликка бу янгилик ёқмаяпти.

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне АПЛда кўпроқ вақт қўшиб берилишига қарши эканлигини билдирди.

"Афтидан, биз ҳозир ҳар бир ўйинда қўшимча 15 дақиқа ўйнаймиз, бу ҳаммасини кўрсатади. Биз Суперкубокда "Арсенал" футболчилари ва ҳатто ҳакамлар билан гаплашдик – улар буни хоҳлагани йўқ, аммо янги қоида шундай.

Ҳар доим вақт чўзадиган қуйи даражадаги жамоаларга қарши ўйинда нималар бўлишини тасаввур қиляпман. Суперкубокда биз қўшимча 12-13 дақиқа ўйнадик. Мен 20-25 дақиқа қўшиладиган ўйинларни ҳам тасаввур қила оламан", – деди футболчи.

Аввалроқ "Манчестер Сити" бош мураббийи ҳам АПЛда тўхташ вақти кўпайганидан норозилигини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ янги мавсумида ҳакамлар ЖЧ-2022даги каби таймларга кўпроқ вақт қўшишади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Manchester Evening News