Де Брюйне - ЕЧЛ финали ҳақида: "Мағлуб бўлишни истамайман"

Mirjalol Normatov
29 май 2021
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ЕЧЛ доирасида "Челси"га қарши ўйин ҳақида гапирди.

"Барчамиз кураша оламиз ва ғолибликни истаймиз. Ҳамма футболчилар ўйиннинг қанчалар муҳимлигини тушуниб туришибди.

Ютсанг - қаҳрамонсан, ютқазсанг - омадсиз. Ушбу турнирнинг финалига чиқиш - шунчаки ажойиб. Бироқ мен мағлуб бўлишни истамайман.

Финалга чиқиш барчанинг мақсади бўлган. Юқори даражада ўйин кўрсатиш - катта ғурур.

Биз қандай даражага чиққанимизни барча тушуниб турибди. Буни табассум-ла қарши олиб, ўзининг бор кучини майдонга ташлаши керак.

"Боруссия"га қарши ўйинлар, ПСЖ билан баҳсда биз ўтган йилги хатоларни такрорламадик. Кўрдингизми, майда деталлар ва кичик фарқлардан ҳам катта хатоликлар бўлиши мумкин", - деди футболчи.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal