Даврон Умиров: "Ушбу баҳсда омад бизга кулиб боқди"
25 апр 2017 15:01
Янгиликлар
Даврон Умиров: "Ушбу баҳсда омад бизга кулиб боқди"
Кеча ОЧЛ гуруҳ босқичида Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўз уйида Саудия Арабистонинг "Ал Ахли" жамоасини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу учрашувдан сўнг "Бунёдкор" жамоаси футболчиси Даврон Умиров ўз фикрларини билдирди.
"Ал Ахли"га қарши жуда ҳам қийин учрашувни ўтказдик. Рақиб жамоа ҳам ўзига яраша кучли экан. Жамоадошларим билан сўнгги дақиқагача кураш олиб бордик. Якунда ижобий натижани қўлга киритдик. "Ал Ахли"га қарши ОЧЛ мусобақасида илк дебют ўйинимни ўтказдим. Ички чемпионатимизга қараганда ушбу мусобақа жуда ҳам тез экан. Рақибларимиздан 9, 45 рақамдаги футболчилари яхши ўйин кўрсатди. Ушбу баҳсда омад бизга кулиб боқди", - дейди "Бунёдкор" клуби футболчиси Даврон Умиров

Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар