

Одатга кўра, ҳар бир турдан кейин энг яхшиларни аниқлаймиз.
Биринчи босқич иккинчи турнинг энг яхши футзалчиси - Даврон Чориев. "Ардус" ҳужумчиси иккинчи турда ҳаммадан кўп 11та гол урди. Бугунги кунда айнан Чориев жамоа етакчисига айланган. Унинг чиройли финтлари ва деярли йўқ жойдан гол ясай олиши кўп вазиятларда "Ардус"га ёрдам бермоқда.




