UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  0 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  5 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  8 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   8 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5

Давлат корхоналари ҳам "обнал фирма"лар билан "сохта" битим тузган. Улар орасида "Навбаҳор Лочинлари" МЧЖ ҳам бор Янгиликлар

Давлат корхоналари ҳам "обнал фирма"лар билан "сохта" битим тузган. Улар орасида "Навбаҳор Лочинлари" МЧЖ ҳам бор

Теглар :  Навбаҳор
Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва бизнес учун тенг рақобат муҳитини яратиш мақсадида фаолиятида солиқларни тўлашдан қочишнинг турли хил схемаларидан фойдаланганлик ҳолатлари кузатилган “Шубҳали” корхоналар рўйхати шакллантирилди.

Ушбу рўйхатдан 396 та корхона жой олди.

Ушбу хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолияти давомида қалбаки операцияларни амалга ошириб, бюджетга тўланадиган солиқ суммаларини камайтирганлар. 10 мингга яқин корхона улар билан молиявий операцияларни амалга ошириб, қарийб 1 триллион сўм миқдоридаги қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисоб (зачет)га олган ҳолда бюджетга тўламаган.

Бундай контрагентлар орасида 120 та давлат корхонаси (47,3 млрд. сўм) ва 86 та давлат улуши мавжуд (48,1 млрд. сўм) корхона аниқланди.

Рўйхатда "NAVBAHOR LOCHINLARI PFK" МЧЖ ҳам бор. Soliq.uz сайтига кўра, ушбу МЧЖ учун 26,1 миллион сўмлик маҳсулот харид қилинган ва шундан ҚҚС 3,4 миллион сўмга тенг бўлган.

Бундан ташқари
"MARKAZIY O`YINGOHI BINOLА" ДУК (тўлиғи NAMANGAN VILOYATI HOKIMLIGI QOSHIDAGI MARKAZIY O YINGOHI BINOLARI VA INSHOOTLARIDAN FOYDALANISH DIREKTSIYASI DUK) ҳам рўйхатдан ўрин олган. Soliq.uz сайтига кўра, Абдуганиев Наби Абдувалиевич ушбу МЧЖ учун 12,5 миллион сўмлик маҳсулот харид қилган ва шундан ҚҚС 1,6 миллион сўмга тенг бўлган.




Реклама



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика