Давид Сильва: "Ҳужумчиларсиз гол уриш қийин бўлади"

Aslanov Jasurbek
23 дек 2014, 17:47
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Давид Сильва ҳужумчиларсиз ўйнаш қийин бўлишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Стефан Йоветич, Серхио Агуэро ва Эдин Жеко жароҳати сабаб жамоага ёрдам бера олмайди.

"Кристал Пэлас"га қарши ўйинда иккита гол уриб, жамоамга ғалаба қозониш учун ёрдам бердим. Ҳужумчиларсиз гол уриш учун биз фаол ҳаракатланишимизга тўғри келяпти. Ўтган учрашувда 3та гол урдик ва шу руҳда давом этамиз деб умид қиламан. Ярим ҳимояда ҳаракат қилишга ўрганиб қолганман" - дейди Сильва.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›