Давид Луис ватанига қайтиши мумкин

Mirjalol Normatov
11 янв 2019
"Челси" ҳимоячиси Давид Луис "Пальмейрас"га ўтиши мумкин.

"FOX Sports" хабарига кўра, Бразилия клуби вакиллари Лондонга ташриф буюришган ва трансфер борасида муҳокамалар санасини маълум қилишган. Бироқ ҳозирча музокаралар бошланмаган.

Луис 2016 йилда ПСЖдан "Челси"га ўтганди.  Бу мавсумда у 25 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди ва 1 голга ассистентлик қилди. Унинг жамоаси билан шартномаси ушбу мавсумда якунига етади.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Fox Sports