

"Челси" фантастик таркибга эга, ҳаммаси ажойиб футболчилар. Албатта, барча кучлилар қолишини истардим. Куртуа ва Азар "Челси" билан яхши таниш, улар ҳаммамизни билади, бу икки футболчи билан ўйнаш роҳат. Улар қолишига умид қиламиз. Аммо агар Куртуа ва Азар кетишни истаса ҳам жамоамиз кучли бўлиб қолаверади.
Виллианга тўхталадиган бўлсам, у ажойиб дўст ва футболчи. Уни саккиз ёшлигимдан бери биламан. Виллиан "Челси"ни яхши кўради, у жаҳон чемпионатидан сўнг майдонга тушди ва маҳоратини кўрсатиб қўйди. "Челси"дагилар Виллианни яхши кўришади, у ҳам клубни севади" - дейди Давид Луис.


