Давид де Хеанинг келажаги маълум бўлди

Khoja
31 май 2025, 08:50
Давида де Хеа фаолиятини Италияда давом эттиради.

Дарвозабон “Фиорентина“ билан янги уч йиллик шартнома имзолади. Энди испаниялик футболчи Италия жамоасида 2028 йилнинг ёзига қадар қолади. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Давид де Хеа 2024 йилнинг ёзидан бери “Фиорентина“ сафида ҳаракат қилмоқда. У якунлаган мавсумда 42 та учрашувда майдонга тушди ва 11 та учрашувда “нол“га турди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com