UZ

Сўнгги янгиликлар

23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  1 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  0 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  4 22:10ФИНАЛгача...  12 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  0 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  6 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  7 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  4 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  8 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  16 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  11 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  8 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0

Дақиқасига Samsung Galaxy A54, соатига Tracker, қолганига ақлим етмайди — Роналду "Ал Насср"да қанча пул топади? Янгиликлар

Дақиқасига Samsung Galaxy A54, соатига Tracker, қолганига ақлим етмайди — Роналду "Ал Насср"да қанча пул топади?

Ой бошидаги харажатлар олдидан кайфиятни бироз кўтариб оламиз.

Ишхонага йўл олишда яқинда жўнаб кетган автобусга кеч қолдим. Тана аъзомнинг бир парчасига айланган телефонимда киракаш ҳақини ҳисоблаб кўраман. Йўқ, бугун оч қолишни истамайман. Яхшиси, кейинги автобусни кута қоламан. Кун давомида одамни сомса ҳолига келтириб қўядиган ҳаво ҳароратидан "куч разряжена" ҳолатига келиб, ўзимни ўриндиққа таппа ташлайман. Таппа ташлайман дейиш ҳам нотўғри, акс ҳолда қовурғаларимнинг қисирлаганини эшитишим ҳеч гап эмас. Атрофида пашшалар фестиваль ўтказаётган шипдаги хира лампочкага нигоҳимни қадаганча, ўйга чўмаман. Ҳеч кимнинг хаёлига келмасам ҳам, ойига бир маротаба йўқлаб туришни канда қилмайдиган ижара уй эгаси тез орада ҳол-аҳвол сўрашни бошлай бошлайди. Ой сўнгида археологияга бўлган меҳрим жўшиб кетади ҳамда сопол кўзанинг "сурати"ни топиш ҳаракатига тушиб қоламан. Хаёлимнинг бир оёғи боғда, бири эса Бағдодда бўлиб турган сонияларнинг ҳар бирида Саудия Арабистонида тўп тепаётган юлдуз футболчи Криштиану Роналду миллионлаб пул топади. Ҳа, унинг нафас олиши ҳам пул. Нафасидан ҳам пулнинг ҳиди келади. Сиз ҳам чуқур нафас олиб кўринг-чи! Жин урсин, намунча ҳаммаёқ чанг! Келинг, португалиялик форвард ўзбек муллажирингида тахминан қанча ишлаб топишини чамалаб кўрамиз.

Роналду сониясига 80723 сўм ишлайди. Бу пулга бир кун тўйиб овқатланиш мумкин. Лапша ейиш ҳам жонга тегди. Демак, давом этамиз. 

Дақиқасига 4843380 сўм. Телефоним бошим сингари қотадиган бўлиб қолган. Иложи бўлса, иккаласиниям алмаштириш керак. 

Соатига 293274007 сўм. Криштиану ака, яп-янги Tracker қуллуқ бўлсин! Биламан, барибир ЎзАвтони танламайсиз. Мен эса одатда, паст уловларда юришни ёқтирмайман. Шу боис, қадримга яраша транспортда ишга қатнайман, яъни автобусда.

Кунига 6986208964 сўм. Мактабда математика дарсидан қочганим кўп панд беради-да. Тўғри-да, бунақа сонларга ишим тушмаса нима ҳожати бор?! Роналдунинг бир кунда топадигани эса Ўзбекистонда бутун умр яшашга етади. Бола-чақасига ҳам. Лекин у хотинни иккита қилиш ҳақида ўйламаса керак.

Ҳафтасига 48874108934 сўм. Бунақа майда-чуйда ишларга бошимни қотиришга вақтим йўқ. Ўзингиз ҳисоб-китоб қилаверинг. Атиги 48 млрд сўм экан.

Ойига 211347498096 сўм. Августда имтиҳон топширадиган абитуриентбоп савол экан.

Йилига 2539105359070 сўм. Тошкентни ҳазил тариқасида сотувга қўйган пост ўчириб ташланган бўлса керак-а?! Йўқ, бунақада ҳаётнинг қизиғи қолмайди. Нақ, Мартин Иден бўлиб кетишим ҳеч гап эмас. Кўп хаёл суриш ҳам яхши эмас. Яхшиси, ўриндан кўтарилиб, ишлаш керак. Жин урсин, яна автобус ўтиб кетиб қолибди. Таксида кетардим-у, юқорида айтганимдек, обрўмга тўғри келмайди. Начора, охирги пайтларда вазн орттириб, нақ 60 килога чиққандим. Қуёш тафти уриб турган бекатда яна аввалги ҳолатимга қайтишим ҳеч гап эмас.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика