
"Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилар экансан, доимий равишда босим остида бўлишинг табиий. Чемпионат якунига қадар шундай бўлади. Босимни енгиб ўтишни ўрганиш керак. Ана ўшанда ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Энг муҳими - энг яқин рақобатчиларни енга олишдир. Шундай қилсак, жадвалда янада юқорилаймиз", дея Аггер сўзларидан "Liverpool Echo" иқтибос келтирмоқда.