UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  0 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   9 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  5 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

Дани Алвес: "Неймар Мессининг “соя”сидан чиқиши керак эди" Янгиликлар

Дани Алвес: "Неймар Мессининг “соя”сидан чиқиши керак эди"

ПСЖ клуби ҳимоячиси Дани Алвес ФИФА расмий сайтига интервью берди.

•    Дани Алвес FIFA.com сайтига эксклюзив интервью берди
•    Ҳимоячининг қандай режалари бор?
•    Бразилиялик футболчи ПСЖ, Неймар, Месси ва ЖЧ-2018 ҳақидаги фикрлари билан бўлишди

Алвес бир неча таниқли клублар ўйинида қатнашиб, ўнлаб совринлар ютишга муваффақ бўлган. Дани деярли 10 йил давомида Бразилия термасининг сардори бўлиб келган. У нафақат майдонда, балки ҳаётда ҳам жуда мулойим йигит.

Бразилиялик анчагина муваффақиятларга эришган бўлса-да, бу йил унинг фаолиятидаги муҳим давр бўлиши мумкин. Унинг ҳозирги клуби “Пари Сен-Жермен”  УЕФА Чемпионлар Лигасида биринчи ўринни эгаллаш учун ҳали ҳам кураш олиб бормоқда. Парижликларни финалнинг 1/8 қисмида “Қироллик клуби” билан бўлиб ўтадиган мушкул синов кутиб турибди.

Ёзда Дани миллий терма либосини кияди ва жамоа, насиб этса, олтинчи бор Жаҳон Кубогини қўлга киритишида ёрдам беради. Ёдингизда бўлса керак, “селесао” охирги марта ЖЧда 2002 йил зафар қучган эди. Биз шу ҳолат ва ҳимоячининг янги ва эски жамоадоши Неймар ҳақида суҳбатлашдик.


— Дани, сиз “Севилья”, “Барселона” ва “Ювентус” таркибида кўп маротаба ғалаба қозонгансиз. Юқоридаги клубларга нисбатан камроқ мукофотларга эришган ПСЖ клубига ўтишингизга нима туртки бўлди?  
— Совринлари камлиги айнан шундай қарор қабул қилишимга сабаб бўлди. Клуб тарихида янги саҳифа очиш мумкинлиги мени руҳлантиради. ПСЖ клубига кўчиб ўтишимнинг асосий сабаби ҳам шу. Бу менга ажойиб шаҳарда яшаш ва катта ниятлар билан жамоа таркибида майдонга тушиш имконини беради. Баъзилар Дани пул учун шундай йўл тутди дейди. Аммо ундай эмас, чунки шунга ўхшаш бошқа таклифлар ҳам бўлган. Мен яхшигина тажрибага эгаман деб ўйлайман: “Барселона”га ўтганимда, каталонияликлар энди “оёққа тураётганди”. Клубдан кетганимда эса улар тарихдаги энг яхши жамоа бўлганди. Мен ўша пайтдаги қувончли ҳиссиётларни яна туюшни хоҳлайман. Бу ерда ҳам ғалабага эришиб, клуб тарихида янги саҳифани очишни истайман.

— Бу ниятлар пайдо бўлишида Неймар «ПСЖ»да Неймар борлиги муҳим роль ўйнамоқда. Унинг Парижга кўчиб ўтишида сизнинг қанчалик таъсирингиз бўлган?
— Мен бу ишда буткул иштирок этмаганман. Лекин у «Барселона»га ўтишида менинг ҳам бироз меҳнатим сингган. Унга ўз маслаҳатимни бердим, шаҳардаги, клубдаги ҳаётимнинг яхши томонларини айтиб бергандим. Бу сафар ундай ишлар бўлмади. Шунчаки мен бу ерга эртароқ келдим (кулади). Ҳа, у мен билан алоқага чиққанди. Иккиланавериб, қийналиб кетган Неймар мендан маслаҳат сўраганди, мен: «Юрагингга қулоқ сол, шунда афсусланмайсан», дедим. Бу менинг ягона маслаҳатим эди.

— Нима деб ўйлайсиз, Неймар сайёрамизининг энг яхши футболчиси номини олишга тайёрми?
— Менинг фикримча, Месси билан бир қаторда Неймар ҳам бугунги кунда дунёнинг энг кучли футболчисидир. Аммо у Леонинг соясидан чиқиши зарур эди. Леодек ақлбовар қилмас футболчи билан елкама-елка тўп тепиш ажойиб, аммо доимо ичингизда савол бўлади, мен чиндан кучайдимми ёки бунинг барчаси Месси борлиги учунгинами?
Шаҳсан мен Лео билан бирга ўйинларда чинакамига завқ олардим. Аммо Месси – аргентиналик, Неймар ва мен – бразилияликмиз! Биз дунёнинг турли нуқталарида бўлсак ҳам, йўлларимиз тутиши тақдиримизда бўлган (кулади). Менимча, сен Лео ёнида унга ёрдамчидек ўйнаб эмас, жамоани ўз ортингдан етакласанг, кўпроғига эришасан. Неймар ўз йўлида давом этгани ва бугунги кунда ПСЖ ва Бразилия термаси етакчиси ролини қўлга олгани табиий ҳол.


— Сиз ҳам, Неймар ҳам, биргаликда «ПСЖ» сафида Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритиш ниятида эканлигингизни айтдингиз. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?
— Бу ҳар иккимизнинг орзуимиз ва мақсадимиздир. Неймар «Барса»ни тарк этаётганда, мен эса – «Юве» билан хайрлашганда шу ҳақида ўйлагандик. Айнан шу орзу бизни олға инитилишга мажбур қилади, ҳар куни ўз устимизда ишлашга туртки бўлиб хизмат қилади. Фақатгина кучлилар қуёшга тик боқа оладилар. Заиф ва қўрқоқлар эса жимгина соядаги ҳаётни афзал кўрадилар. Бизга бу ёд хислат! Биз барчасини Бразилияда "0"дан бошлаганмиз ва бугун шу ергача етиб келдик. Чемпионлар Лигасини фақатгина жарангли исмлар билан ютиб бўлмайди. Энг кучлилар бир ерга жам бўлса ҳам, ҳеч қандай натижага эриша олмасликлари мумкин, агарда улар бир жамоа бўлмасалар. Биз бунга тайёрмиз ва натижа биз бир бутун жамоа сифатида нимага қодирлигимизга боғлиқ.

— Ёзда Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтади. Бразилия гуруҳда кучли рақибларга дуч келмади, бу ҳолатни соврин томон ташланган дастлабки қадам десак бўладими?
— Тўғрисини айтсам, менга рақиб кимлигининг фарқи йўқ. Бундай мусобақаларда исталган рақибни енга олишимиз зарур. Тасаввур қилиб кўринг, бизга Испания тўқнаш келиб қолганда, нима қилишимиз керак бўларди? Қочиб кетишимиз керакмиди? Ҳеч ким фақатгина кучсиз рақибларни енгиб чемпион бўлмаган. Шундай экан эртами-кечми грандларга қарши майдонга тушишимизга тўғри келади… Ҳамда уларни ер тишлатишимиз керак, чунки биз чиндан ҳам чемпион бўлмоқчимиз.

Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика