
Бразилиялик футболчининг мавсум якунида Каталонияни тарк этиши тобора аниқлашиб бормоқда. Алвесга Европанинг бир қатор жамоаларидан таклифлар келиб туша бошлади. Бугун пайдо бўлган хабарларга кўра, Алвес инглиз грандларидан бири сафида пайдо бўлиши мумкин экан. 30 ёшли ҳимоячига бир йўла тўрт инглиз клуби қизиқиш билдирмоқда. Булар "Арсенал", "Челси", "МС" ва "МЮ" жамоаларидир. Манбада қайд этилишича, Алвеснинг ёзда туманли албионда пайдо бўлиш эхтимоли юқори. Кузатамиз, воқеалар қандай ривож топар экан.