Далот МЮга қайтадими?

Alisher
29 мар 2021
"Милан" ҳимоячиси Диогу Далот мавсум сўнггида "Манчестер Юнайтед"га қайтади.

Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда. "Россонерилар" МЮга тегишли ўйинчини харид қилишмайди.

Далот айни дамда "Милан"да ижара асосида ўйнамоқда. Манчестерликлар футболчи учун 20 млн евро сўрашмоқда. "Россонерилар" ушбу маблағни кўп деб ҳисоблаб, ўйинчини харид қилмасликка қарор қилишди. "Қизил-қоралар" ёзги трансфер ойнаси учун 100 миллион евро сарфлашади, аммо португалиялик ўйинчи учун МЮ талаб қилаётган маблағни тўлашмайди.

22 ёшли фулбек жорий мавсум барча мусобақаларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.

[instagram]

 [/instagram]


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/NicoSchira