
Клубга бош мураббий бўлиши мумкин бўлган номзодлар рўйхатидан, таниқли инглиз мутахассислари Стив Макларен ва Тони Пулислар ҳам ўрин олишган, деб хабар беради Daily Mail.
Таъкидланишича Макларен бундан ташқари “Дерби”га ҳам таклиф этилган.
Бироқ “Сандерленд” клубини бошқариши мумкин бўлган асосий номзод, “Брайтон” клуби бош мураббийи Густаво Пойет бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, клубнинг вақтинчалик бош мураббийи вазифасини Кевин Болл бажариб турибди.