ЦСКА Хондани «Милан»га камида 5 миллион еврога сотишга тайёр

Narzulla Saydullayev
21 июл 2013, 08:33
«Милан» ЦСКА ярим ҳимоячиси Кейсуке Хондани сотиб олиш ниятидан қайтгани йўқ.
2014 йил 1 январида ЦСКА билан шартномаси тугайдиган 27 ёшли япон учун Италия клуби 3 миллион евро таклиф қилмоқда, Москва клуби эса уни камида 5 миллион еврога сотмоқчи, деб хабар бермоқда Sky Sports вакили Жанлука Ди Марцио.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда музокаралар қизғин давом этмоқда. 

«Милан» трансферни сешанба ёки чоршанба куни расмийлаштирмоқчи.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›