ЦСКА — "Бавария". Полиция Химкига жамоат транспортида боришни тавсия қилмоқда

Tolibjon Qosimov
27 ноя 2013, 17:29
Москва полицияси ЦСКА — "Бавария" учрашувини кўриш учун стадионга жамоат транспортида боришни тавсия қилмоқда, деб хабар бермоқда "Р-Спорт" нашри.
Сабаби Москвада об-ҳаво ёмонлашмоқда ва машиналар кўп бўлса катта тирбандликларга сабаб бўлиши мумкин. Кеча "Бавария" иштирокидаги расмий машғулот айнан тирбандликлар туфайли бўлиб ўтмади.

"Биз мухлислардан ўз машиналарини уйга ташлаб ўйинга жамоат транспортида келишларини илтимос қилиб қоламиз. Химкига кўплаб машиналарнинг келиши тирбандликларни келтириб чиқариши ва вазиятни оғирлаштириши мумкин", — деб хабар бермоқда Москва ИИБ.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com