UZ

Сўнгги янгиликлар

07:10ЛаЛига. "Севилья" - "Реал Мадрид" 0:1  0 07:05РПЛ. "Спартак" - "Тамбов" 5:1  0 02:58АПЛ. "Лидс"дан устун келган "Челси" 1-ўринга кўтарилди  8 02:57ЛаЛига. "Кадис" "Барселона"ни таслим этди  48 02:56Лига 1. "Монпелье" ўз майдонида ПСЖга имкониятни бой берди  1 02:43А Серия. Ҳакими дубль қилган ўйинда "Интер" зафар қучди  3 02:00Виктор Понедельник вафот этди  1 01:22АПЛ. МЮ – иродали очколар бўйича тарихдаги энг яхши клуб  2 01:17Стерлинг АПЛ тарихидаги энг яхши натижани қайд этмоқда  3 00:58Ниҳоят, Погба яна АПЛда гол урди  2 00:47Ла Лига. "Атлетико" мавсумдаги 8-ғалабасига эришди  2 00:41Бундеслига. "Бавария" – "Лейпциг" ўйини голлар шоусига айланиб кетди  2 00:33АПЛ. Лондонда 3 очко ишлаб олган МЮ 4-ўринга кўтарилди  35 00:19Лига 1. ПСЖнинг асосий таркиби маълум, Мбаппе заҳирада қолдирилган  1 00:06А Серия. "Интер" – "Болонья": Санчес илк дақиқалардан майдонга тушади  1

Coca Cola Суперлигаси. "Бунёдкор" "Навбаҳор"ни таслим этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Бунёдкор" "Навбаҳор"ни таслим этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди

Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.


Coca Cola Суперлига. 8-тур

7 июль, сешанба
20:00 - БУНЁДКОР – НАВБАҲОР 3:1
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Алишер Тўхтасинов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Голлар: Аҳмадалиев 24, Эркинов 28, Голбан 57, Нурмурадов 87.

"Бунёдкор": 71. Сарвар Каримов, 3. Исломжон Қобилов, 5. Иброҳим Ҳалил Йўлдошев, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 8. Жасурбек Жалолиддинов (49. Фаррух Икромов 61), 11. Расул Йўлдошев (22. Сардор Абдураимов 83), 13. Лутфулла Тўраев, 17. Санжар Қодирқулов, 30. Абдулла Абдуллаев, 48. Валерий Акопов ( 77. Селим Нурмурадов 61), 90. Шаҳбоз Эркинов (24. Баҳодир Пардаев 76).

Захира: 1. Абдумавлон Абдулжалилов, 6. Анвар Ғофуров, 34. Суҳроб Иззатов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 92. Ҳумоюн Муртазоев.


"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 7. Азимжон Аҳмедов, 9. Иван Соловьев (70. Аббосжон Ғуломов 46), 10. Азизбек Турғунбоев, ‌11. Исломбек Исоқжонов (88. Руслан Болов 46), ‌19. Мирзоҳид Ғофуров, ‌22. Игорь Голбан, ‌27. Ислом Рашидхонов (25. Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев 79), ‌28. Хуршидбек Мухторов, ‌33. Тоҳиржон Шамсиддинов (15. Обид Жўрабоев 79), ‌95. Забиҳилло Ўринбоев (8. Жавлон Иброҳимов 46).

‌Захира: ‌23. Дилшод Ҳамроев, ‌5. Ғиёсжон Комилов, ‌20. Амирбек Жўрабоев, ‌72. Павел Голишев.

Огоҳлантиришлар: Соловьёв 7, Ўринбоев 10, Турғунбоев 37, Аҳмадалиев 59, Иброҳимов 65, Юсупов 81.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



90+4. Учрашув якунланди! "Бунёдкор" қимматли уч очкони қўлга киритмоқда. "Навбаҳор" мухлисларига эса сабр тилаймиз. Ажойиб учрашув учун ҳар икки жамоага миннатдорчилик билдирамиз. 

90+3. Боловнинг берган зарбаси ноаниқ. 

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берди. 

90. "Навбаҳор" хавфли ҳужум уюштирди. Аммо бу самара бермади.

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


87. ГОООЛ! Селим Нурмурадов жарима майдони ичида гол киритмоқда. Бу гол ҳақиқатдан ҳам Нурмурадовники. У рақибдан тўпни олиб қўйди, ҳужумни қайта бошлади ва гол киритди 3:1!

85. "Бунёдкор" футболчилари бурчак зарбаси орқали хавфли вазият яратишди. Аммо наманганликлар ҳимоячилар бехато ҳаракат қилишди. 

83. Расул Йўлдошевнинг ўрнига Сардор Абдураимов ўйинни давом эттирадиган бўлди. 

82. Расул Йўлдошевни майдондан олиб чиқиб кетишди.

81. Тўқнашув жойига етиб келган Ўткир Юсуповга сариқ карточка кўрсатилди. 

80. Майдон марказида яна тўқнашув: Расул Йўлдошев ва ҳозиргина майдонга тушган Шоҳрух Маҳмудхожиев ўртасида жиддий кураш бўлди. Улар боши билан бир-бирига урилди. Тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.  

79. "Навбаҳор"да иккита ўзгариш: Рашидхонов ўрнига Маҳмудхожиев, Шамсиддинов ўрнига Жўрабев майдонга тушди. 

76. Абрамов навбатдаги ўзгаришни амалга оширмоқда: Эркинов ўрнига Пардаев ўйинни давом эттиради. 

73. Хавфли вазиятттт! Руслан Боловнинг боши билан берган зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди. Сал қолишига сал қолди. 

70. Давом этамиз!

68. Футболчиларга томоқни хўллаб олиш учун кичик танаффус берилди.

65. Жавлон Иброҳимовга эса сариқ карточка кўрсатилди. 

65. Майдон марказида Аҳмадалиев ва Иброҳимов тўқнашуви. Дилшод майдонда ётипти. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


61. "Бунёдкор"да иккита ўзгариш: Жасур Жалолиддинов ўрнига Фаррух Икромов, Валерий Акопов ўрнига Селим Нурмурадов ўйинни давом эттиради. 

59. Аҳмадалиевга сариқ карточка кўрсатилди

57. ГОООЛ! Голбан ҳисобни қисқартирмоқда - 2:1. У Азим Аҳмедовнинг етказиб берган тўпини боши билан рақиб дарвозасига йўллади ва ҳисобни қисқартирди.

52. Меҳмонларда бурчак тўпи тепиш имконияти юзага келди. Бироқ жамоа ушбу стандарт вазиятдан унумли фойдалана олмади. Давом этамиз!

48. Канчельскис бирданига учта ўзгаришни амалга оширди. Кўрамиз, бу жамоага фойда бера олармикин?

46. "Навбаҳор" таркибида ўзгаришлар: Соловьёв ўрнига Ғуломов, Исоқжонов ўрнига Болов, Ўринбоев ўрнига Иброҳимов майдонга туширилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!


ТАНАФФУС


(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45+1. Эркинов яна бир ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. 

45. Ҳакам икки дақиқа вақт қўшиб берди. 

45. Рашидхоновнинг берган зарбасини "қалдирғочлар" дарвозабони эгаллаб олди. 

44. Жалолиддиноовввв! У ўнг қанотдан фаол тарзда, ажойиб дриблинглар эвазига ёриб кирди. Исоқжоновни икки маротаба алдашга муваффақ бўлган футболчи рақиб дарвозасининг яқин бурчагини нишонга олди. Бироз ноаниқ!

42. "Навбаҳор"нинг ҳужуми самарасиз якунланди. Ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат ҳам борга ўхшаб туюлди. 

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


37. Жасурбек Жалолиддинов Азиз Турғунбоевга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди.

36. Яна бир хавфли вазият!!! "Бунёдкор" футболчилари икки киши бўлиб олдинга ўтишди. Аммо "лочинлар" дарвозабони Ўткир Юсупов маҳорат кўрсатди ва жамоасини қутқарди. "Навбаҳор"га бугун нима бўлмоқда???

28. ГОООЛ! Шаҳбоз Эркинов кучли зарбаси билан ҳисобни 2:0 га етказмоқда!

24. ГОООЛ! Дилшод Аҳмадалиев 17-18 метрлардан берган ажойиб зарбасини "Навбаҳор" посбони ўтказиб юборди. Ҳисоб очилди - 1:0!

24. Ҳозирча асосан мезбонлар тўпни ушлаб туришибди. 

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


20. Хавфли вазияттттт!!! Акоповнинг берган зарбасини Ўткир Юсупов ажойиб тарзда қайтариб қолмоқда. Сейв! Меҳмонлар посбони жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди десак адашмаган бўламиз. 

18. "Навбаҳор" футболчилари ҳужум уюштиришди. Ушбу вазиятда Турғунбоевга мезбонлар ҳимоячиси ҳалал бериб қолди. 

15. Тўп назорати бўйича кичик устунлик "Бунёдкор"да.

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


13. Мезбонлар олдинга ўтишга ҳаракат қилишмоқда.

10. Забиҳилло Ўринбоевга ҳам сариқ карточка кўрсатилди. 

7. Иван Соловьёв рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди. 

4. Расул Йўлдошевнинг берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 

1. Илк дақиқадаёқ футболчилар ўртасида кичик тўқнашув юзага келди. Кескин ўйин кўрамиз шекилли. 

 
(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


-Учрашув бошланди. 

-Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

-Жамоалар ўйин олдидан чигалёзди машғулотларни якунлашди. Баҳс бошланишига оз вақт қолмоқда.

-Учрашув соат 20:00да бошланади. 

Бунёдкор

Дилшод Аҳмадалиев - 24', Шаҳбоз Эркинов - 28', Селим Нурмурадов - 87'

Суперлига. 8-тур

07/07/2020, 20:00

1
:
3
Тугади

Навбаҳор

Игорь Голбан - 57'

45'
90'
24'  Дилшод Аҳмадалиев
28'  Шаҳбоз Эркинов
37'  Жасур Жалолиддинов
59'  Дилшод Аҳмадалиев
61'  Жасур Жалолиддинов (Фаррух Икромов)
61'  Валерий Акопов (Селим Нурмурадов)
76'  Шаҳбоз Эркинов (Баҳодир Пардаев)
83'  Расул Йўлдошев (Сардор Абдураимов)
87'  Селим Нурмурадов
7'  Иван Соловьёв
10'  Забиҳилло Ўринбоев
46'  Иван Соловьёв (Аббос Ғуломов)
46'  Исломбек Исоқжонов (Руслан Болов)
46'  Забиҳилло Ўринбоев (Жавлон Иброҳимов)
57'  Игорь Голбан
57'  Азим Аҳмедов
65'  Жавлон Иброҳимов
79'  Ислом Рашидхонов (Шоҳрух Маҳмудҳожиев)
79'  Тоҳиржон Шамситдинов (Обид Жўрабоев)
80'  Ўткир Юсупов

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика