UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Қатарда ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионатининг 4-стадиони 18 декабрда очилади  0 21:05Coca Cola Суперлигаси. 25-турнинг энг чиройли голлари ТОП-5  1 20:50“Барселона” президентлига номзодлар Холанднинг агенти билан алоқага чиққан  0 20:40Мюллер Инзагини қувиб ўтиб, ЕЧЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлар ўнлигига кирди  1 20:36Eplmanager.com. Янги "The League of London 20/21" совринли лигасини кутиб олинг!  5 20:20Кейн эртанги учрашувни ўтказиб юборади, “Арсенал” билан ўйинда қатнашиши эса сўроқ остида  1 20:10ЕЧЛ. Ниҳоят, “Ювентус” бугунги ўйин учун қайдномани эълон қилди  5 19:40“Реал” Зиданга тўлиқ ишонади ва истеъфога чиқармайди (AS)  7 19:30МЮнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди  11 19:20ЕЧЛ ва Европа Лигасидан ўрин олган баҳсларни тарихда илк бор аёл ҳакамлар бошқаради  6 19:09ПФЛ "Нефтчи" - "Турон" учрашуви бўйича расмий баёнот берди. Ҳакамга неча балл қўйилди?   87 18:59Мутолаа учун. Яхшибоев "Шахтёр"да ўзини ноқулай ҳис этганмиди?  37 18:47"Фиорентина" яна Пёнтекка қизиқмоқда  2 18:46Trustbank Cup-2020. Финалчилар маълум  0 18:23Карикатура: Клопп жамоаси жароҳатларга қарамасдан ЧЛда кейинги босқичга чиқди  0

Coca Cola Суперлигаси. "Сурхон" 26 йиллик танаффусдан сўнг Андижонда ғалабага эришди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Сурхон" 26 йиллик танаффусдан сўнг Андижонда ғалабага эришди

Coca Cola Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


"Сурхон" Андижонда фақат бир марта ғалабага эришганди (1994 йил), яъни термизликлар 26 йилдан буён сафарда бу жамоани мағлуб эта олишмаётган эди. 

90+4. Учрашув якунланди. "Андижон" - "Сурхон" 0:1

90+3. Ўзгариш. "Сурхон". Шерзод Каримов ўрнига Владимир Бубанья майдонга тушди

90+1. ЗАРБАААААААААА! Зозуля бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Акбар Тўраев оёқлари билан тўпни қайтарди! 

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

83. Ўзгариш. "Андижон". Усмонов ўрнига Қосимов майдонга тушди 

81. Дарко Станоевичнинг олисдан берган зарбаси ноаниқ кетди

78. Ўзгариш. "Сурхон". Азиз Ибрагимов ўрнига Сардор Сулаймонов майдонга тушди

76. Ўзгариш. "Андижон". Авилов ўрнига Боходиров майдонга тушди

76. Ўзгариш. "Сурхон". Абдуқаххор Хожиакбаров ўрнига Ҳусниддин Ғофуров майдонга тушди

70. Ўзгаришлар. "Андижон". Жаҳонгир Абдумўминов ўрнига Сирож Мелиев, Жамшид Ҳасанов ўрнига Артём Литвяков майдонга тушди

69. ЗАРБА! Каримовнинг зарбаси хавфли кўриниш олди

66. Усмановнинг тўхтатмасдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди

64. Огоҳлантириш. "Сурхон". Александр Касьян

61. ЗАРБАА! Жаҳонгир Абдумўминовнинг олисдан берган зарбаси ноаниқ кетди

59. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА!  Эммануэль Аривчукву бироз олдин сариқ олган футболчи иккинчи бор огоҳлантирилди ва майдонни тарк этди

59. Огоҳлантириш. "Сурхон". Асрор Ғофуров

54. ЗАРБАА! Шавкат Саломов кўплаб рақибларни алдади ва зарба бераман деганда Касьян зарба берди ва унинг зарбаси ноаниқ кетди

52. Огоҳлантириш. "Андижон". Эммануэль Аривчукву

47. Касьян жарохат олди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

47. Огоҳлантириш. "Андижон". Ибе Окоро

46. Бурчак тўпи узатилишидан олдин Ибе Асрор Ғофуровга очиқча тарзда ўйин қоидасини бузди

46. Иккинчи тайм бошланди


Учрашувда урилган голларни сайтимизнинг телеграм каналида кўриб бориш мумкин. ГОЛНИ КЎРИШ

45+1. Биринчи тайм тугади

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди.

45. ГООООООООООООООООЛ! Шерзод Каримовнинг жаримадан ошириб берган тўпини Александр Касьян боши билан дарвоза сари аниқ йўллаб, ҳисобни очди - 0:1

44. Бекмуратовнинг зарбасини Тўраев қийинчиликсиз эгаллаб олди

36. Саломовнинг узатиб берган тўпини дастлаб "Андижон" ҳимоячилари қайтариб юборди. Саломов тўпни эгаллаб олиб жарима майдончаси ичига узатиб берди, Ибрагимовнинг зарбаси эса ноаниқ кетди

32. Азиз Ибрагимовнинг зарбаси ҳам ноаниқ кетди

30. ЗАРБА! Шерзод Каримовнинг олисдан йўллаган зарбаси салгина ноаниқ чиқди

27. УХХХ. Саломовнинг узатиб берган тўпига Ибрагимов боши билан зарба берди, тўп "Андижон" ҳимоячиларига тегиб қайтди, қайтган тўпга Дарко зарба берди. Бу вазиятда ҳакам Мехманов ўйин қоидаси бузилганини қайд этди

23. Хожиакбаровнинг жарима майдончасига узатмоқчи бўлган тўпи анчагина ноаниқ кетди

21. Саломов тўпни Ибрагимовга узатиб берди. Азиз эса тўпга етиб бора олмади

19. Саломовнинг олисдан берган зарбаси ноаниқ кетди

17. Фарҳод Мираҳматов дарвозабоннинг олдинга чиқиб олганини кўриб узоқдан зарба бериб кўрди, Акбар Тўраев тўпни осонлик билан эгаллаб қолди

16. Авилов боши билан зарба бериб дарвозани ишғол қилди. Лекин Авилов ўйиндан ташқари ҳолатда эди ва гол инобатга олинмади

13. Бекмуратовнинг бурчакдан узатиб берган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди. Қайтган тўп ҳакамга тегди ва ҳакам эркин зарба билан тўпни ўйинга киритишни кўрсатди

9. ЗАРБА! Шерзод Каримовнинг зарбаси жуда хавфли чиқди, тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди

8. Бекмуротов бурчак тўпини амалга оширди, тўпни Акбар Тўраев қайтарди, қайтган тўпга Мираҳматов тўхтатмасдан зарба берди, лекин ноаниқ кетди

5. Исломбек Абдуллаев жаримадан ошириб берилган тўпни осонлик билан эгаллаб олди

2. Александр Касьяннинг олисдан дарвоза томон йўллаган зарбаси кўнгилдагидек чиқмади

1.Ўйин бошланди!



Coca Cola Суперлига. 9-тур
12 июль, якшанба
19:00 - АНДИЖОН – СУРХОН 0:1
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов, Ҳасан Набиев, Тўрабек Суюнов.
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Гол: Александр Касьян 45, - 0:1 (Шерзод Каримов).

"Андижон": 71.Исломбек Абдуллаев, 4.Фарҳод Мираҳматов, 5.Хушнудбек Авилов (25.Қаҳрамон Баҳодиров, 76), 7.Жамшид Ҳасанов (10.Артём Литвяков, 70), 8.Фарҳод Бекмуратов, 9.Эммануэль Аривчукву, 14.Мишель Ибе, 22.Усмонали Исмоналиев, 23.Тимур Усмонов (6.Бахтиёржон Қосимов, 83), 77.Жаҳонгир Абдумўминов (11.Сирож Мелиев, 70), 88.Дмитро Зозуля.
Захира: 1.Аслонбек Аҳроров, 3.Азамат Исроилов, 17.Абдулло Олимов, 33.Дониёр Абдуманнопов, 70. Нодир Мавлонов.

"Сурхон": 45.Акбар Тўраев, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (20.Ҳусниддин Ғофуров 1997, 76), 8.Шерзод Каримов (5.Владимир Бубанья, 90+3), 10.Шавкат Саломов, 11.Александр Касьян, 21.Аъзамжон Алиев, 27.Азиз Ибрагимов (17.Сардор Сулаймонов, 78), 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 44.Дарко Станоевич, 66.Беҳруз Шайдулов, 77.Асрор Ғофуров.
Захира: 1.Асилбек Амонов, 9.Дилшод Жабборов, 15.Муҳаммадали Намозов, 28.Беҳруз Қулматов, 29.Нурмуҳаммад Намозов, 99.Сарвар Солиев. 

Огоҳлантиришлар: Ибе Окоро 47, Эммануэль Аривчукву 52, Асрор Ғофуров 59, Александр Касьян 64.

Четлатиш:  Эммануэль Аривчукву 59 (2СК).


Андижон

Суперлига. 9-тур

12/07/2020, 19:00

1
:
0
Тугади

Сурхон

Александр Касьян - 45'

45'
90'
47'  Ибе Мичел Окоро
52'  Эмануэль Аривачукву
59'  Эмануэль Аривачукву
70'  Жаҳонгир Абдумўминов (Сирож Мелиев)
70'  Жамшид Ҳасанов (Артём Литвяков)
76'  Хушнудбек Авилов (Қаҳрамон Баҳодиров)
83'  Темур Усмонов (Бахтиёр Қосимов)
45'  Александр Касьян
45'  Шерзод Каримов
59'  Асрор Ғофуров
64'  Александр Касьян
76'  Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (Ҳусниддин Ғофуров 1997)
78'  Азиз Ибрагимов (Сардор Сулаймонов)
90'  Шерзод Каримов (Владимир Бубанья)



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика