Coca Cola Суперлигада бугун 11-тур бошланади. Бақоев Абрамовга қарши

Narzulla Saydullayev
20 авг 2020
Бугун Coca Cola Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган дастлабки учрашуви бўлиб ўтади.

Турнинг илк учрашуви ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади. Унда Улуғбек Бақоев бошчилигидаги "Сўғдиёна" клуби Вадим Абрамов бошқараётган "Бунёдкор"ни қабул қилади. Ўтган турда Жиззах клуби "Насаф"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди, "Бунёдкор" эса "Металлург"ни 2:0 ҳисобида таслим қилди.


Coca Cola Суперлига. 11-тур
20 август, пайшанба
19:00 - СЎҒДИЁНА – БУНЁДКОР
Ҳакамлар
: Шерзод Қосимов, Абдуҳамидулло Расулов, Александр Сидоров, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Андрей Клепиков
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Бу жамоалар ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида 20 бор тўқнаш келишган. Катта устунлик "Бунёдкор" томонида. "Қалдирғочлар" 15та учрашувда ғолиб бўлишган. Учта баҳсда дуранг қайд этилган ва 2та ўйинда "Сўғдиёна"нинг қўли баланд келган.

Ўзаро охирги 3та ўйинда "Бунёдкор" "Сўғдиёна" устидан ғалаба қозона олмаган - 2та дуранг, 1та мағлубият.

Бу мавсум Суперлигада "Сўғдиёна" иккита турдан буён рақиблари дарвозасига гол ура олмаяпти. "Бунёдкор"нинг мағлубиятсиз серияси 5та ўйинга етди.

Айни пайтда "Бунёдкор" мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда, "Сўғдиёна" эса 9-поғонани эгаллаб турибди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia