Coca Cola Суперлига. Бугун 19-тур старт олади. АГМК Муборакда меҳмон

Narzulla Saydullayev
17 окт 2020, 07:30
Бугун Coca Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган дастлабки ўйин бўлиб ўтади.

Охирги 4та турда 4 марта мағлуб бўлган "Машъал" ўз майдонида сўнгги 4та турда умуман ютқазмаган АГМКни қабул қилади.

Бу жамоалар ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида 19 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 9 марта "Машъал" ғолиб бўлган, 6 марта АГМК зафар қучган. Қолган 4та баҳсда дуранг қайд этилган.

Биринчи даврада Олмалиқда ўтган баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучишганди.

АГМК ўз тарихида ҳеч қачон Муборакда ғалаба қозона олмаган: 2та дуранг, 7та мағлубият.

Бугунги ўйинда "Машъал" ҳимоячиси Самандар Шукуруллаев сариқ карточкалари 4тага етгани боис майдонга туша олмайди. АГМКда Игорь Зонич ва Миржамол Қосимов бугунги баҳсда қатнашишмайди.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia