City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди

Sherzod Nurmatov
26 дек 2025
"Манчестер Сити" эгалари бўлган City Football Group Ҳиндистоннинг "Мумбай" клубидаги улушини сотгани маълум бўлди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати эълон қилди.

CFG баёнотига кўра, холдинг Ҳиндистон Суперлигасининг келажаги ноаниқлиги сабабли шундай қарор қабул қилган ва ўзининг 65 фоиз улушини сотмоқда. Энди клуб бошқаруви унинг асосчилари қўлига ўтади.

Қайд этилишича, Ҳиндистон чемпионати ҳозирда тижорий ҳамкор топишдаги қийинчиликлар сабаб хавф остида. Шунингдек, мамлакатда пасайиш (дивизиондан тушиш) тизими мавжуд эмас — бу тизим ўтган мавсумга қадар жорий этилиши режалаштирилганди, аммо амалга ошмади.

"Манчестер Сити"дан ташқари, City Football Group таркибига қуйидаги клублар ҳам киради: 

"Жирона", "Нью-Йорк Сити", "Мельбурн", "Монтевидео", "Йокогама", "Палермо", "Боливар" ва Бразилиянинг "Баия" жамоаси.

Аввалроқ City Football Group'да улушга эга бўлган Саудия Арабистони Суверен жамғармаси Electronic Arts компаниясига ҳомий бўлиши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, City Football Group шу йилнинг ёзида Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумот чиққан эди.  


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: x.com/FabrizioRomano