

Ярим ҳимоячи кўпчиликда яхши таассурот қолдирган бўлсада тиббий кўрикдан ўта олмаганди. Бугун легионер футболчи иккинчи бор тиббий кўрикдан ўтди. Шифокорлар Чойни текширувдан ўтказишгач, унинг юрак фаолиятини кузатиш мақсадида махсус мосламани тақдим этишди. Футболчи бир кун давомида юрак фаолиятини назорат қиладиган махсус мослама “холтер” билан юрадиган бўлди. Шу сабабли, Чойни “Навбаҳор”да қолиш ёки қолмаслиги борасидаги масалага эртага ойдинлик киритилади.



