"China Cup-2019". Бугун Купер ва Шомуродов матбуот анжуманида қатнашади

Narzulla Saydullayev
20 мар 2019, 12:30
Эртага, 21 март куни "China Cup-2019" мусобақасига старт берилади.

Шу муносабат билан бугун иштирокчи терма жамоалар мураббийлари ва футболчилар билан матбуот анжумани ўтказилади.

Матбуот анжумани маҳаллий вақт билан соат 16:30да "Guanxi Sports Centre" стадионида бошланади. Унда Ўзбекистондан терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер ва ҳужумчи Элдор Шомуродов қатнашиши режалаштирилган.

Соат 17:00да эса миллий терма жамоамиз аъзолари навбатдаги машғулотни ўтказишади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›