Чили бош мураббийи Хорхе Сампаоли: "Биз ҳужумда яхши ҳаракат қилдик"

Aziz Tukhtamuradov
14 июн 2014, 08:48
Чили терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли Австралия билан ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ҳужумда яхши ҳаракат қилдик. Алексис Санчесни алоҳида кўрсатиб ўтишни истардим. Биз бир қанча ҳавфли вазиятлар содир этдик ва иккита гол киритдик. Лекин, ундан кейин Австралия ҳам гол урди ва биз ўйин тизгинини қўлдан бой бериб қўйдик.

Олдинда бизни иккита жиддий ўйин кутиб турибди. Ўша ўйинларда максимал равишда ҳаракат қилиб ўзимизни кўрсатишни уддалашимизга умид қиламан", - дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ФИФА расмий сайти.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›