Чемпионлар лигасида ҳам VAR тизими ишга туширилади

Aslanov Jasurbek
27 сен 2018, 15:50
УЕФА ўз "Твиттери" орқали Чемпионлар лигаси ўйинларида видеоассистент тизими (VAR) ишлатилишини маълум қилди.

Ушбу янгилик келаси мавсумдан бошлаб қўлланилади. VAR тизимидан 2019 йилда бўладиган УЕФА Суперкубоги учун баҳсда, Евро-2020 ўйинларида, 2020-21 мавсумдан бошлаб Европа лигаси баҳсларида ҳамда 2021 йилда бўладиган Миллатлар лигасининг ҳал қилувчи учрашувларида фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, видеотакрорлар Россиядаги жаҳон чемпионатида қўлланилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA