Чемпионлар лигаси. 1/8 финалга қуръа ташланди

Aslanov Jasurbek
17 дек 2018, 16:05
Швейцариянинг Ньон шаҳрида жойлашган УЕФА қароргоҳида Чемпионлар лигаси 1/8 финал жуфтликларини аниқлаш учун қуръа маросими бўлиб ўтди.

Нимчорак финалга йўл олган жамоалар

Маълумот учун, биринчи саватчадаги жамоалар фақат иккинчи саватчадагилар билан ўйнаши мумкин. Гуруҳ босқичида битта квартетда ўйнаганлар 1/8 финалда бир-бирига рақиб бўла олмайди. Шу билан бирга, бу босқичда бир мамлакат жамоалари ўзаро тўқнаш келмайди.



"Шальке-04" - "Манчестер Сити"


"Атлетико" - "Ювентус"


"Манчестер Юнайтед" - ПСЖ


"Тоттенхэм" - "Боруссия" Д


"Лион" - "Барселона"


"Рома" - "Порту"


"Аякс" - "Реал"


"Ливерпуль" - "Бавария"





16:13. Бошладик!


16:12. Жамоаларнинг рақиби қайси клублар бўлиши мумкин? Бу саволга олдинроқ сайтимизда маълумот берган эдик: Чемпионлар лигаси. Жамоаларнинг 1/8 финалдаги тахминий рақиблари


16:09. Жорий мавсум Чемпионлар лигаси финали "Атлетико"нинг уй аренаси "Ванда Метрополитано"да бўлиб ўтади.


16:08. "Ливерпуль" собиқ футболчиси Луис Гарсия қуръа меҳмони сифатида таклиф қилинди.


16:05. УЕФА котиби Жоржио Маркетти қуръа маросими ҳақида маълумот бериб ўтди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›