"Челси"ни бош мураббийи бўлиши учун асосий номзодлар номи маълум

28 апр 2026, 09:15
"Челси" раҳбарияти Лиэм Росениорни ишдан олганидан сўнг янги мавсумга малакали мураббий билан шартнома имзоламоқчи.

The Telegrapgh нашрининг хабар беришича, Хаби Алонсо, Андони Ираола ("Борнмут" бош мураббийи) ва Марку Силва ("Фулхем" бош мураббийи) "Челси" устози бўлишга асосий даъвогар бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Калум Макфарлейн "аристократлар"нинг вақтинча бошқариб турибди, у мавсум якунига қадар жамоада ишлайди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com