"Челси"дан Азар кетмоқда, фақат Эден эмас

Eldor Akmurzayev
5 май 2019
«Челси» ўз сайти орқали Килиан Азарнинг жамоани тарк этганини расман маълум қилди.

«Аристократлар» футболчини Бельгиянинг «Серкль Брюгге» клубига трансфер қиладиган бўлди. Килиан лондонликлар сафида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмай, ижара асосида бельгияликлар сафида ўйнаб келаётган эди. 

23 ёшли вингер 2017-йилда «Уйпешт» жамоасидан «Челси» сафига келиб қўшилган ва 2020-йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаганди.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: chelseafc.com