"Челси" ёзда "Барселона"нинг иқтидорли футболчисини харид қилмоқчи

Sherzod Nurmatov
24 май 2020, 00:58
Лондонликлар истеъдодли ҳимоячини сотиб олишни хоҳламоқда.

Evening Standard хабарига кўра, "Челси" яқин трансфер ойнасида Хавьер Мбуямба томон ошиқади.

Виржил ван Дейкка қиёсланаётган нидерландиялик бу ҳимоячи "Барселона"даги ҳозирги ўрнидан норози.

Мбуямба "Барселона"га ўтган ёзда "МВВ Маастрихт"дан келганди. Ҳимоячи ушбу мавсумда УЕФА ёшлар лигасида учта ўйин ўтказди.

Таъкидланишича, лондонликлар Мбуямба учун курашда фаворит бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: London Evening Standard

Сўнгги янгиликлар

Барча ›