"Челси" январда Пулишични қўйиб юборишга тайёр

Оқил Абдубарноев
9 янв 2023, 01:31
"Челси" вингери Кристиан Пулишич яқин орада клубини ўзгартириши мумкин.

24 ёшли футболчи Грем Поттер жамоасида асосий таркибда доимий ўринга эга эмас ва Лондон клуби америкалик учун таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Пулишич жамоадан кетган тақдирда "Челси" унинг ўрнига бошқа вингер сотиб олиши мумкин.

Кристиан Пулишич жорий мавсум “кўк-анорранглилар”нинг 21 ўйинида майдонга тушиб, битта гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt экспертлари футболчининг нархини 38 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: CaughtOffside