"Челси" яна бир мураббий билан музокара ўтказди

Mirjalol Normatov
28 апр 2018, 15:00
"Наполи" бош мураббийи Маурицио Сарри "Челси" қизиқишлари доирасида.

59 ёшли мутахассиснинг агенти Лондонга ташриф буюрган ва "аристократ"лар раҳбарияти билан музокара олиб борган. Икки йил олдин Сарри Антонио Контенинг ўрнида "Челси"да иш бошлаши мумкин бўлганди. Ҳозирча музокараларнинг натижаси борасида маълумот берилмаган.

Айни дамда "Челси" АПЛнинг 5-поғонасини эгаллаб турибди ва Конте ушбу мавсумдан кейин жамоадан кетиши айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tutto Napoli

Сўнгги янгиликлар

Барча ›