"Челси" – "Шальке". Азар машғлуотга кечиккани учун таркибга киритилмади

Tolibjon Qosimov
7 ноя 2013, 13:01
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Шальке"га қарши ўйинда Эден Азарни таркибга киритмади. Чунки футболчи тартибни бузганди.
22 ёшли белгиялик ярим ҳимоячи клубнинг ўйинолди машғулотига кечикиб келди. Чунки у бир кун аввал бўлиб ўтган "Лилль"-"Монако" ўйинига ташриф буюрган эди.

"Мен қандайдир жароҳатларни ўйлаб топиб, ёлғон гапирмоқчимасман. Жамоада ҳеч ким жароҳатланмаган. Эден шунчаки вақтида машғулотга келмади.

У ҳали ёш йигит ва унинг ёшида бунақаси бўлиб туради", деди Моуринью.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru