

Бу ҳақда UOL нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг хабарига кўра, “Челси” 31 миллион евро эвазига футболчининг трансфери борасида келишувга эришишга яқин турибди.
“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан ҳимоячини қўйиб юбормоқчи эмасди. Аммо “Челси”нинг АПЛдаги муваффақиятли одими Данилони Мадрид клубини тарк этишга ундаган.
Икки йил илгари “Реал” бразилиялик футболчини “Порту”дан 31,5 миллион еврога сотиб олганди.
Илгарироқ “Реал” ва “Ювентус” 20 миллион евро эвазига ушбу футболчини Туринга ўтишини келишиб олишганлиги ҳақида хабарлар чиққанди.



