

Бу сумма "Брайтон"нинг 2022 йилги молиявий ҳисоботида маълум қилинган. Пуллар Поттер "Челси" бош мураббийи этиб эълон қилинган кундан бир неча кун ўтгач, клубга келиб тушган.
Аввалроқ Поттернинг компенсация пули мураббийларнинг клубдан-клубга ўтиш жараёнидаги рекордлиги айтилганди. Бу борада иккинчи ўринда Юлиан Нагельсманн туради. "Бавария" мураббий учун "Лейпциг"га 20 миллион евро атрофида пул тўлаб берган.



