"Челси" Моратани Игуаинга алмаштирмоқчи

Aslanov Jasurbek
21 дек 2018, 11:10
"Челси" ижара асосида "Милан" шарафини ҳимоя қилаётган "Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаинга қизиқиш билдирмоқда.

Трансферга шахсан Маурицио Саррининг ўзи қизиқиб қолган. Игуаин ва Сарри "Наполи"да бирга ишлашган.

Маълумотларга кўра, Лондон клуби футболчиларни алмаштирмоқчи: Альваро Мората "Милан"га йўл олади, Игуаин эса "Челси"га. Аргентиналикка "Ювентус" эгалик қилаётгани туфайли, келишувни амалга ошириш қийинлашиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›