

Фрэнк Лэмпард “Челси”га устозлик қилишни бошлагандан бери жамоа АПЛ доирасида илк бор биринчи таймнинг ўзидаёқ 3 та гол ўтказиш ҳолатига дуч келди. Қайд этиш жоиз, “Челси” жорий мавсум АПЛда энг кўп тўп ўтказиб юборган 10 та жамоадан бири ҳисобланади. “Аристократлар” ҳозирга қадар ўз дарвозасидан 49 та гол олиб чиққан.



