"Челси" Лемпард бошқарувида ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди

13 июл 2019, 21:45
Лондоннинг "Челси" клуби ўртоқлик ўйинида Ирландиянинг "Сент-Патрикс" клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, янги бош мураббий Френк Лэмпард бошқарувидаги дастлабки ғалабасини нишонлади.

Ҳисоб 14-дақиқада ярим ҳимоячи Мейсон Маунт томонидан очилди. Бўлимнинг ўрталарида Эмерсон фарқни яна биттага оширган бўлса, иккинчи таймда франуиялик Оливье Жиру дубльни расмийлаштирди.


«Сент-Патрикс» (Ирландия) — «Челси» (Англия) — 0:4 

Голлар: Маунт (14), Эмерсон (31), Жиру (67, 88)


«Челси» (биринчи тайм): Кабальеро, Заппакоста, Томори, Давид Луис, Эмерсон, Жоржиньо, Маунт, Ковачич, Баркли, Абрахам, Батшуайи. 

«Челси» (иккинчи тайм): Камминг, Аспиликуэта, Кристенсен, Зума, Алонсо, Бакайоко, Гилмор, Педро, Палмер, Кенеди, Жиру.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›