"Челси" "Интер" футболчиси билан келишувга эришиш арафасида

Mirjalol Normatov
19 июн 2021, 00:57
"Интер" ҳимоячиси Ашраф Ҳакими "Челси"га ўтишга яқин турибди.

"Sky Sports" хабарига кўра, миланликлар футболчиси учун 80 млн евро талаб қилмоқда. "Челси" эса трансфер учун 60 млн ҳамда турли хил бонуслар таклиф қилмоқда. Шунингдек, нархни бироз пасайтириш учун Лондон клуби Маркос Алонсо, Эмерсон ва Андреас Кристенсен каби футболчиларини таклиф қилган.

Ўтган мавсумда 22 ёшли ҳимоячи "Интер" таркибида 37 ўйинда 7 гол ва 8 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›