"Челси" "Барселона" форвардининг товон пулини тўлайди
24 июн 2024 18:52
Янгиликлар
"Челси" "Барселона" форвардининг товон пулини тўлайди
Марк Гиу трансфери бўйича келишув аллақачон яқин.
Англиянинг "Челси" клуби "Барселона" ҳужумчиси Марк Гиуни сотиб олмоқда, дея хабар берди Фабрицио Романо.
Хабар қилинишича, "кўклар" 18 ёшли Гиунинг товон пули – 6 миллион еврони тўлаган. Шунингдек, "Челси" ҳужумчи билан узоқ муддатли шахсий шартнома бўйича келишиб олган.
"Барселона" ҳам Гуиуга янги шартнома таклиф қилган, аммо у ҳали жавоб бермаган.
Марк Гиу жорий мавсум "Барселона" сафида 14 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар