"Челси" Бакайоконинг нархини туширди

Mirjalol Normatov
16 авг 2020, 15:30
"Челси" ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко ёзда жамоасини тарк этиши мумкин.

"The Sun" хабарига кўра, лондонликлар раҳбарияти франциялик хавбекнинг нархини 40 млн фунтдан 20 млн фунтгача туширишга тайёр турибди. Шу орқали клубдагилар футболчини сотиб юборишмоқчи. Чунки бирор харидор Бакайокони 40 млн фунтга сотиб олишни истамаяпти.

Олдинроқ Бакайокога "Милан" томонидан таклифлар борлиги айтилганди. Ёдингизда бўлса у бир мавсум миланликлар таркибида ижарада ҳам ўйнаганди.

25 ёшли Бакайоко ушбу мавсумда "Монако" таркибида ижара асосида 20 ўйинда қатнашди ва 1 гол уриб, 2 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›